Партия янгиликлари
Ҳар бир иш ўрни катта ижтимоий аҳамиятга эга
Пандемия оқибатида бутун дунёда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини тиклаш, иш жойларини сақлаш, янги иш ўринлари очиш масалалари ниҳоятда долзарблашди. Масалан, АҚШда карантин чоралари туфайли юзага келаётган ишсизлик даражаси бу давлат учун мисли кўрилмаган кўрсаткич – 15 фоизга яқинлашмоқда. Дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётга эга давлатда пандемия бошланишидан аввал ишсизлик даражаси 3,5 фоиз эди. Мана шу иккита рақамнинг ўзи ҳам ҳозир дунёдаги мураккаб вазиятни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради...
Сирдарёдаги ЎзХДП депутатлари “Меҳр улашинг” хайрия акциясида фаол қатнашяпти
Сирдарё туман Кенгаши депутати Давранбой Ходжиев “Қуёш” МФЙда яшовчи кам таьминланган 2 та оиладан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Мирзаобод туман Кенгаши депутати Ҳасан Бердиев М.Улуғбек МФЙдан эвакуация қилинган 32 та оилага 17 турдаги озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, кўрпа-тўшаклар тарқатди...
Дўстлик туманида ўрганишлар ўтказилди
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича чора- тадбирлар режасида касбга ўқититилиши бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан барча зарурий чоралар кўрилиб, туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи базасида корантин тадбирлари тугагач, касбга йўналтириш бўйича ўқитиш жараёни бошланади...
Ойлик даромад одам бошига ўртача 110 минг сўм атрофида. Мирзачўлда нечта қамбағал оила бор?
Бугун туманда 51630 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 29568 нафарни ташкил этади. Айни вақтда ишсизлар сони 2156 кишидан иборат бўлиб, бу аҳоли сонининг 7,3 фоизни ташкил этмоқда. Ишсизлик даражасининг юқорилигига сабаб туманда ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатиш субъектларининг камлигидадир...
Пахтакор туманида Президент Фармони ижроси қай ҳолатда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 мартдаги Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони чекка ҳудудларимизда қандай ижро этилмоқда? Бу катта аҳамиятга эга ҳужжат реал ҳаётда қандай ўзгаришларга асос бўлаяпти? Ижрода камчиликлар йўқми? Оилалар камбағаллик шароитидан чиқиши учун айнан қанақа чоралар кўриляпти? Яна қайси масалалаларга эътибор қаратиш муҳим?..
Жиззахликлар учун яна бир муҳим қадам
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни ушбу қарорда ўз тасдиғини топмоқда...
Ислоҳотлар асоси мустаҳкам бўлиши муҳим
Биринчидан, илм-фан ютуқлари билан амалиётни ҳамда ишлаб чиқаришни интеграциялаштиришда расмиятчиликни тўла қисқартириш керак. Айнан ушбу жараёнда давлат-хусусий шерикчиликдан самарали фойдаланиш лозим.
Шу билан бирга, олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг хулосаларини молиялаштиришда таваккалчилик билан ёндашиш амалиётига ўтиш керак. Чунки дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, барча лойиҳалар ҳам бирдек ютуққа эриша олмайди...
Инсон ҳақ-ҳуқуқи олий қадриятдир
Киши ўз ҳақ-ҳуқуқини билса жамиятда адолат бўлади, тартиб-қоида қарор топади. Бундай одам иш фаолиятида ҳам, ҳаётдаги турли мажороли, баҳсли ўринларда қийналмайди. Афсуски, кўпчилик бунга эътиборсизлик билан қарайди ва кейинчалик ўзининг ҳуқуқи бузилгани ёки камситилганидан норози бўлиб юради...
Янгиобод туманида инфратузилма чатоқ бўлса, 408 оила камбағалликдан қандай чиқади?
Ўзбекистон ХДП масъул ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари биргаликда Жиззах вилояти Янгиобод туманида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, ана шу саволларга жавоб қидириб кўрди...
Форишда 10 мингга яқин киши расмий, 25 минг киши норасмий секторда ишлайди
“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалчиликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонда белгиланган вазифалар Жиззах вилояти Фориш туманида қандай ижро этилаётгани ўрганилди...
Ғаллаорол туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай кетяпти?
Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва партия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда. Электорат вакилларининг иқтисодий фаоллигини ошириш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатилмоқда...
ЎзХДП фракцияси ишчи гуруҳи камбағалликни қисқартиришга оид жараёнларни бевосита ўрганяпти
Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, электорат вакилларига амалий кўмак бериш бўйича дастур тайёрлади...
Қишлоқ хўжалигига маҳсулотларига талаб ҳеч қачон камаймайди
Дунёда рўй бераётган турли ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, инсоният ҳар қандай шароитга тайёр ҳолда туриши керак экан. Карантинда жаҳон мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам бир қанча саноат ва ишлаб чиқариш тармоқларида иш фаолияти тўхтаган ёки секинлашган даврни бошдан кечирмоқда. Лекин озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ҳажми тўхтагани ёки секинлашгани йўқ...
Наманганда 30 минг нафарга яқин ҳамшира бор
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳамширалик иши бўйича бош мутаҳассиси Райҳона Мансурова билан телефон орқали боғланиб, вилоятимиз аҳли номидан барча ҳамшираларга табрик йўлладик ва айрим маълумотларни олдик...
Қаҳрамонларимиз кимлигини аниқ биламиз, азиз ҳамширалар!
Бу эришилган ютуқлар сизнинг меҳнатингиз, юксак салоҳиятингиз, сабр-қаноатингиз, меҳрингиз самарасидир. Бу сизнинг уйқусиз тунларингиз, ҳаво ўтказмайдиган ниқоб ва махсус кийимларда олиб бораётган хизматингиз сабаблидир. Сиз каби жонкуярлар меҳнати ила инсонларнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, ҳаёти асралади...
Азиз ҳамширалар, меҳрибон опа-сингиллар!
Бугун Халқаро ҳамширалар куни, Сизнинг байрамингиз. Мамлакатимизда бирор киши йўқки, сизга мурожаат қилмаган бўлса. Ушбу ажойиб кунда халқимиз номидан касб байрамингиз билан чин дилдан самимий табриклаймиз...
Қонун лойиҳаси моддама-модда муҳокама этилмоқда
Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари видеомулоқот шаклидаги йиғилишда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқмоқда...
“Саховат ва кўмак” хайрия тадбирлари ўксик кўнгилларни шод этади
Касби туман Қорақўнғирот МФЙда яшовчи 91 ёшли Худойбердиев Холмурод бобо хам ғалабанинг 75-йиллиги байрамини хурсандчилик билан нишонлади. Чунки унинг 2 нафар оға-иниси хам 2-жаҳон урушига кетиб жонларини фидо қилган, юртига қайтмаган...
Халқ табобати марказининг асосий вазифаси нима?
Инсонга берилган неъматлар ичида энг қиммати саломатлик десак, адашмаймиз. Фуқароларининг саломатлиги мустаҳкам давлат эса, албатта қудратли саналади. Саломатлик инсон ҳаётининг мустаҳкам пойдевори, асоси ҳисобланади. Ўқиш, касб эгаллаш, бахтли оила қуриш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш, уларни комил инсон этиб тарбиялаш, оилада, шунингдек жамият ҳаётида ўз ўрнига эга бўлиш каби мақсадларга эришишнинг асосий шартларидан бири саломат бўлишдир...
“Биз фақат Ватан деб яшадик...”
Убайдхон Зубайдов Бухоро шаҳридаги Собир Раҳимов МФЙда истиқомат қилади. 1917 йил 15 январда туғилган. 1941 йил август ойида ҳарбий хизматга чақирилган. Оддий ўқчи бўлиб жангда қатнашган. Ленинградни ҳимоя қилган ва жангда яраланган, тўлиқ даволанмасдан пулемётчи бўлиб жангга қайтиб кетади. Жангда кўрсатган қаҳрамонликлари учун "Жасорат" медали билан мукофотланади...