Партия янгиликлари
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати: инсонийлик фазилатлари янада мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ташкилотлари ҳамда партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам бу эзгу ташаббус атрофида бирлашди...
“Ишчиларга ҳар кунги 16-18 соатлик меҳнати учун 250 грамм нон ва 4 дона қанд берилар эди...”
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутати Нодиржон Махмудалиев ўзи сайланган “Истиқлол” маҳалласида яшовчи, 1928 йилда туғилган, меҳнат фронти фахрийси Нина Файласованинг ҳолидан хабар олди. Онахонга ўзи ва ҳомийлар ёрдамида зарур озиқ- овқат маҳсулотларини етказиб берди. Нина Файласова билан оғир уруш йиллари хотиралари тўғрисида суҳбат қурди...
Ижтимоий тадбиркорлик жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қиладими?
Масалан, машҳур шеф-повар Джейми Оливер асос солган Fifteen халқаро хайрия ресторани тарбияси қийин ёшларга ошпазлик сирларини ўргатади ва уларни иш билан таъминлайди. Elvis & Kresse Organisation (EaKo) компанияси саноат чиқиндиларини тўплайди ва улардан замонавий сумкалар, жомадонлар ва бошқа зарур буюмлар ишлаб чиқаради. Doncaster Refurnish компанияси ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун арзон мебеллар ишлаб чиқаради. Компания шунингдек, хонадонлар ва уйларни тозалаш, боғларни парвариш қилиш бўйича хизматларни тақдим этади...
Сурхондарёликларнинг Сирдарё вилоятига навбатдаги кўмак карвони йўлга чиқди
Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманлари томонидан Сирдарё вилоятида юз берган табиий ҳодиса оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатилиши давом этмоқда. Бу кўмак қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда эканлигидан далолат беради...
Сенатор ва депутатлар сардобалик ҳамюртларимиз билан учрашди
Сардоба сув омборидаги ҳалокат сабабли эвакуация қилинган юртдошларимизнинг 1000 нафардан зиёди Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги қишлоқ хўжалиги ҳамда маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари биносида, аҳоли хонадонларида яшаб турибди...
Таълим тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинмоқда
Педагогик ходимларнинг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида экани, уларнинг касбий фаолиятига аралашишга ҳамда хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланяпти.
Қонун лойиҳасида педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳимояси мустаҳкамланяпти...
Халқ демократик партияси табиий офатдан зарар кўрган бухороликларга яқиндан ёрдам беряпти
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича шу кунларда кенг кўдамли ишлар амалга ошириляпти. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан турли кўринишдаги ёрдамлар келиши давом этмоқда. Кўмакка шошилганлар, бутун бухороликлар сафида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, депутатлар офатдан зарур кўрган бино ва иншоотларни таъмирлаш, тиклаш ишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқда...
Фахрий мураббий: янги орден таъсис этилиши кутилмоқда
Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракциясининг бугунги йиғилишида «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқилди.
“Фахрий мураббий” ордени кимларга берилиши мумкин?..
ХДП фракцияси Давлат бюджетига ўзгартириш киритиш масаласига қандай муносабатда бўлди?
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан айрим давлат бошқарув органлари тузилмасида маъмурий ўзгартиришлар амалга оширилганлиги, шунингдек, йиллик бюджет тўғрисидаги қонун биринчи марта жорий этилиши муносабати билан амалиётда юзага келаётган айрим ҳолатлардан келиб чиқиб ҳам ўзгартиришлар киритиш талаби юзага келди...
Халқимиз машаққатлар олдида чекинмайди
Сардободаги сув тошқини офатларидан озор чеккан, талафот кўрган оилаларни қўллаб-кувватлаш, қишлоқлар, экин майдонларидаги талофатлар оқибатини тугатишга Қорақалпоғистонлик дўсти-биродорлар биринчилардан бўлиб ёрдам бердилар. Сирдарёга узоқ қороқалпоқ элидан 30 бош қорамол, 35 тоннадан зиёд гуруч, 50 миллион сўмлик кийим кечаклар, дори- дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Шунингдек Сирдарёнинг ёрдам ҳисоб рақамига 5 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилди...
Она маҳкумаликда ҳам она бўлиб қолаверади
Ушбу қонун амалга кирганидан сўнг, маҳкума аёлларга уч ёшга тўлмаган болаларини жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтда улар билан чекланмаган миқдорда бирга бўлишга рухсат этилади.
Вояга етмаган болалари билан бир йил мобайнида тўрт маротаба муддати беш суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, манзил-колонияда эса муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида, одатда, ишдан бўш вақтида чекланмаган миқдорда яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашув берилади...
Олот ва Қоракўлда маҳаллалар қиёфаси янгиланяпти
Барчага маълумки, жорий йилнинг 28 апрель куни бўлиб ўтган табиий офат сабабли Бухоро вилоятидаги 38 360 та хонадон, 357 та мактаб, 188 та МТМ, 108 та тиббиёт маскани, бир қатор ижтимоий бинолар, томорқа ва экин ерлари катта талофат кўрди.
Ёши улуғларнинг айтишича, бу яқин йилларда бундай талофат бўлган эмас...
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси спикери ўринбосари - Улуғбек Иноятов билан суҳбат (видео)
Депутат аҳолининг томорқалардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, амалий кўмак берди
Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеши депутати Б.Айтеков ва Тахтакўпир туман кенгаши депутати К.Жалиев "Давр" МФЙ худудидаги оилаларнинг томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб чиқиб, аниқланган муаммоларни ҳал қилишда амалий кўмак кўрсатди...
Ҳар бир синовнинг ортидан яхшилик ҳам келади
Инсоният яралибди-ки, хурсандчилик ва ташвиш, ютуқ ва қийинчиликлар ҳамиша ёнма-ён юради. Юртимизнинг қадим тарихида бундай воқеалар кўп бўлган. Халқимиз бундай кунларни ақл-идрок, сабр-тоқат ва жасорат билан енгиб ўтган. Сирдарё вилоятида юз берган ҳодисадан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун халқимиз қанчалик бирлашгани буни яна бир бор тасдиқлади...
Қудратимиз — ҳамжиҳатликда
Бугун дунё яна бир қудратимизни ҳис қилмоқда. Дўстликни, меҳр-оқибатни, аҳилликни ўзида мужассам этган бу қудрат билан бизнинг пандемия устидан қўлимиз баланд келди.
Кучли бўрон ва довуллардан Бухоро вилоятининг айрим туманларига етган талофатда, улар ўзларини зинҳор ёлғиз сезмадилар. Чунки Бухороликлар билан Президентимизнинг ўзи бирга бўлди...
Электоратимиз билан елкама-елка турамиз
Карантин даврида энг биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами кўпроқ қийинчилик кўриши ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этиш ташаббуси бутун халқимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Азалдан яхшилик, эзгу амалларни хуш кўрувчи, саҳоватпеша ва танти халқимиз савобни ҳар ким ҳар куни қилиши керак деган эзгу амалга риоя қилиб келган...
"Саховат ва кўмак" акцияси доирасида "Партия кўнгиллилар жамоаси" ва "Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш" лойиҳаларининг ижроси
“Сирдарёликларга ёрдам бераётганларнинг отасига раҳмат!”
Сув тошқини бўлиб ўтган ва тошқин етиб бориши мумкин бўлган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 22 та аҳоли пунктидан, жами 60 мингдан ортиқ фуқароларимиз Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларига ҳамда ён қўшни, жон қўшнимиз бўлган Жиззах вилоятига эвакуация қилинди...
Синовларни ҳамжиҳатлик билан енгамиз!
Инсон ҳаёт экан, бошидан не-не савдолар ўтади. Оилада бир кун у фарзанд, бир кун бу фарзандингизнинг муаммоси чиқади. Оила боши ҳал қилиш йўлларини излаб тунларни бедор ўтказади. Ўйлайди, маслаҳат қилади, ва албатта, ечим топади. Эртаси куни яна бошқа муаммолар туғилади...