Партия янгиликлари
Оқибат асраётган элни ҳеч бир синов енга олмайди
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллаларда, юртимизнинг барча ҳудудларидаги энг олис қишлоқларгача етказиб берилаётгани, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ва молиявий кўмак кўрсатилаётгани эзгулик одимларидан далолат...
“Томорқа – кони фойда"
Бойсун туман тиббиёт бирлашмси Сайроб ҚОП мудири, Бойсун туман "Сайроб" сайлов округи депутати Барно Вохидовнинг ўзрганишлари натижасида, афсуски, айрим юртдошларимиз томонидан томорқани қаровсиз қолдириш ҳолатлари ҳам кузатилди...
Тарвуз сайлига келиш эсингиздан чиқмасин!
Чироқчининг адоқсиз даштларида, айниқса, Кўкдаладай фақат баҳордагина яшил либос кийгувчи изиллаган чўлда деҳқончилик қилиш мумкин, десангиз, биров ишонармиди?..
Рўзимурод Авазов: Сурхондарёда вилоят Кенгаши депутатлари 2 тадан муҳтож оилага ёрдам берадиган бўлди (видео)
“Соғ бўлинг саховатли яхши одамлар”
Бойсун туман “Кучкак омад қурилиши” МЧЖ бошлиғи, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Равшанов Нусрат ўз худудида истиқомат қилувчи кам таъминланган 15 та хонадонга зарурий озиқ-овқат махсулотлари етказиб берди...
Уйдан чиқмай, тартибларга амал қилсак кифоя
Биз Ўзбекистондек бой ва қудратли давлат фуқароларимиз, соғлигимиз ҳам, тирикчилик таъминотимиз ҳам Конституция билан кафолатланган. Ҳар кунимиз байрам, ҳар кунимиз тўй эди.
Коронавирус инфекцияси бутун дунё халқлари каби биз учун ҳам бир синов. Давлатимиз томонидан муҳофазамиз учун барча шароитлар муҳайё қилинмоқда. Фақат бу вирус халқасини узиб ташлаш ва уни тарқалишига йўл бермаслик учун халқимиз томонидан уйда қолиш, вақтинча яккаланиш, санитария гигиена тартиб қоидаларига қатъий амал қилиш талаб қилинмоқда...
Малика Қодирхонова, сенатор: Тадбиркор аёлларимиз кўмакдан четда тургани йўқ (видео)
Халқ демократик партияси 1600 нафар депутати билан умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этмоқда
Бугун Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Видеомулоқот шаклидаги мажлисда 80 та боғланиш нуқтасидан 300 нафардан ортиқ киши иштирок этиб, партия ташкилотлари ва барча даражадаги депутатлик гуруҳлари карантин даврида амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди...
ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи бўйича парламент қуйи палатаси қарор қабул қилди (видео)
Қишлоқдаги ёшларга имконият берайлик!
Бироқ, табиат қийинчиликлари ёки бошқа сабаблар қишлоқ ҳудудларида бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишни талаб қилмоқда. Булар аҳоли бандлиги, яшаш учун қулайликлар ва моддий имкониятларнинг янада яхшиланиши кабилардир...
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлат ва жамият ўртасида ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамламоқда
Инсоният тарихидан маълумки, давлат ва халқни қийин вазиятларда жипслаштириб, ягона эзгу мақсад учун сафарбар этишда етакчи шахслар муҳим ўрин тутади. Президентимизнинг тезкор, муаммолар ечимига аниқ йўналтирилган қарор ва фармонлари, хавфларни бартараф этиш, халқ манфаатлари устуворлигини таъминлаш бўйича қатъий белгилаб бераётган вазифалари юртимизни мураккаб шароитдан жиддий йўқотишларсиз олиб ўтишда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда...
Депутатлар ташаббуси билан 48 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зулфия Закирова ЎзХДП Тошкент туман Кенгашига сайланган бир гуруҳ депутатлар билан бирга тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди...
Хайр-саховат инсонийлик зийнатидир
Шайхонтоҳур туманидаги 11-“Каттаховуз” сайлов округига қарашли Каттаховуз ва Сузукота маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳли депутат Азамат Гулямовдан миннатдор. Фуқаролар сайлов даврида унга ишонч билдириб янглишмаганлигини дилдан ҳис этишмоқда. Депутат бугун халқимиз бошидан кечираётган ушбу синовли кунларда ўз сайловчиларига елкадош бўлиб, маҳалла раислари билан биргаликда карантин тартиб-қоидаларига амал қилиб, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олмоқда...
Сурхондарёдаги депутатлар "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этмоқда (видео)
Гулистон Аннақиличева, Олий Мажлис Сенати аъзоси, ЎзХДП фахрийси (видео)
Халқ демократик партияси фракциясининг ЕОИИ билан ҳамкорлик бўйича хулосаси
Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан келгусида ҳамкорлик натижасини баҳолаш, прогноз қилиш ниҳоятда мураккаб ва қийин жараёндир.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ушбу жиддий масалада ўзининг тор маънодаги электорал манфаатларидан воз кечиб, биринчи навбатда давлатимиз, халқимиз ва миллатимизнинг умумий манфаатларидан келиб чиқиш ҳамда барча фуқароларнинг хоҳиш-иродасига таяниш лозим, деб ҳисоблайди...
Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Covid-19 инфекциясининг мамлакатимизда тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида 16 март - 27 апрель кунлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Партиямиз депутатлари умумхалқ ҳаракатида фаол
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган энг ёш депутат Саидов Обиджон ўз ташаббуси билан жорий йилнинг 27 апрель куни Кармана туманидаги 8 та маҳаллада истиқомат қилаётган 400 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳолидан хабар олди, уларга бирламчи 6 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди...
Зоминда ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари ишга қайтмоқда
Барча корхоналар фаолиятига кўмаклашиш, улар олдидаги бугунги муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Босқичма-босқич бошқа корхоналар ишга туширилмоқда. Бу жараёнда вирусдан сақланиш талабларига қатъий риоя қилиниши назоратга олиняпти...
Олтинсой туманида 1000 га яқин оилаларга тадбиркорлар кўмак бермоқда
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давомида, масалан, имкониятидан келиб чиқиб тадбиркор 10-20 та оилага кўмаклашиши, энг муҳими муҳтож оила аъзоларини ишга жалб қилиши мумкин. Ўз ўрнида давлат томонидан бу тадбиркорларга лизинг, кредит, солиқ тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича имтиёз ва преференциялар берилади. Яъни бу аҳолига давлат томонидан бериладиган саховат ва кўмак бўлади...