Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб, шаҳар Кенгаши депутатлари билан қонунчиликдаги янгиликлар, депутатлик назорати ва партия депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, “Len’s tekstile” тикувчилик корхонасида хотин-қизлар, жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар учун яратилган меҳнат шароитлари билан танишиб, корхона мутасаддилари ва ишчи-ходимлари билан ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашди.
Ўрганишлар давомида шаҳар марказий шифохонасида тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилиб, тиббий хизматлар сифатини ошириш, электрон навбат тизимининг қулайликлари ва соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан фикр алмашди.
Жараёнда депутатимиз “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган “Адолат боғи”да кўчат экиш тадбирида ҳам иштирок этди.
Мазкур ишлар Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби мақсадларга ҳамоҳангдир.