Халқ вакиллари ҳудудларда. Дастлабки манзил – Тошкент вилояти
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Қизилгул Қосимова вилоятнинг Олмалиқ шаҳридаги 3-сонли техникумда бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан учрашди.
Учрашувда Президентимиз томонидан набираси Шавкатбекка ва унинг тимсолида бутун Ўзбекистон ёшларига йўлланган мактубнинг мазмун-моҳиятини етказишга бағишланган маънавий-маърифий мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида мактубда акс этган ҳаётий сабоқлар, ёш авлод тарбияси, илм олиш, китобхонлик, одоб-ахлоқ, Ватанга муҳаббат ва инсоний қадриятлар хусусида сўз юритилди, шунингдек, ёшларнинг билимли, тарбияли, мақсадли ҳамда Ватан тақдирига дахлдор инсон бўлиб вояга етиши муҳимлиги таъкидланди.