Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Г. Нарзиева ҳамда котибият бош мутахассиси С. Бекҳайдарова тумандаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида иситиш қозонлари ва бошқа ускуналарнинг техник ҳолати, гуруҳ ва ётоқхоналар, машғулот хоналарининг иссиқлик билан таъминланганлиги, шунингдек, электр ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда иситиш тизимининг мавсум давомида барқарор ишлашини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ХДП болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, таълим-тарбия муассасаларида муносиб шароит яратиш масалаларига ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши сифатида қарайди. Шу боис мактабгача таълим ташкилотларида мавжуд шароитлар, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш депутатлик назоратининг муҳим жиҳатларидан биридир.