Депутатлик сўрови натижасида сув таъминотидаги носозлик бартараф этилди

 

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Махира Мамутова фуқаролар мурожаати асосида “Анасай” маҳалласи ҳудудидаги “Ота-макон гузари” кўчасида сув таъминоти қувурларида юзага келган авария ҳолати юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборган эди.

Депутатлик сўрови асосида масъуллар томонидан ҳолат ўрганилиб, Нукус шаҳар “Сув тармоқлари” корхонаси ходимлари зарур таъмирлаш ишларини амалга оширди. Натижада қувурлардаги носозлик бартараф этилиб, аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди.

Ўзбекистон ХДП фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг кундалик ҳаётига дахлдор муаммоларни ўрганиш ва қонуний ваколатлар доирасида ечим топишга кўмаклашишни депутатлик фаолиятининг муҳим йўналиши деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолат депутатлик сўрови орқали аҳолини қийнаётган масалани тегишли ташкилотлар эътиборига етказиш ва унинг ҳал этилишига эришиш мумкинлигини кўрсатади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш