Депутатимиз Зоминда фуқаролар билан учрашди

 

Аввал хабар берганимиздек, халқ вакиллари ҳудудларда парламент назорати доирасида ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева Жиззах вилояти, Зомин туманида соҳа мутасаддилари билан биргаликда фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Қабул давомида 5 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб қиладиган 3 та мурожаат эса тегишли масъулларга бириктирилиб, уларнинг ижроси депутат назоратига олинди.

Шунингдек, депутатлик танлови асосида белгиланган “Ёшлик” маҳалласининг Элобод ва Деҳқонобод кўчаларида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Жумладан, кўчаларда бажарилган ишлар кўздан кечирилиб, ички йўлларнинг ҳолати ва аҳоли учун яратилган қулайликларга эътибор қаратилди. Жараёнда фуқаролар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

Мулоқот давомида йўл инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолига қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш