Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фраксияси аъзоси Имомназар Турсунов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.
Жараёнда мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, таълим муассасасини электр энергияси, кўмир, табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда моддий-техника базаси ўрганилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудида ўқувчиларни сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи ошхона ва пишириқ цехи фаолияти билан танишди. Мазкур инфратузилма ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўрганиш давомида куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Мактаб биноларини мавсумга тўлиқ тайёрлаш, энергия ресурслари таъминоти узлуксизлигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда.