Жиззахда аҳолини иш билан таъминлаш масаласи ўрганилди
Жиззахда аҳолини иш билан таъминлаш масаласи ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева томонидан вилоятнинг Зомин туманида бандлик ҳолати ва қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган имкониятлар таҳлил қилинди.

Хусусан, туман ҳудудида жойлашган умумий майдони 110 гектар бўлган боғ фаолияти, унда ташкил этилган иш ўринлари ҳамда фуқароларни иш билан таъминлаш борасидаги натижаларга эътибор қаратилди.

Мазкур боғда 45 нафар фуқаро доимий, 100 нафар фуқаро эса мавсумий иш билан банд. Айниқса, кам таъминланган оилалар вакилларининг меҳнат фаолиятига жалб этилиши уларнинг даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўрганиш жараёнида аҳоли бандлигини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва эҳтиёжманд фуқаролар учун янги даромад манбаларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари ва сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш