Олмалиқда янги поликлиника иш бошлади

 

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, “Коинот” маҳалласида 3-сонли оилавий поликлиниканинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова, мутасадди идоралар вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

1954-йилда қурилган муассаса биноси бугунги кенг кўламли янгиланиш ишларидан сўнг тўлиқ фаолият юритишга учун фойдаланишга топширилди.

Мазкур поликлиникани реконструкция қилиш учун бюджетдан жами 11,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, амалга оширилган ишлар келгусида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Айни вақтда муассаса 8 та маҳаллада истиқомат қилувчи 30 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Хизматлар 15 та бригада фаолияти орқали ташкил этилган бўлиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда 8 нафар оилавий шифокор ва ҳамширалар фаолият олиб боради.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш