Қоровулбозорда ичимлик суви таъминоти ўрганилди
Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши депутати Г. Нарзиева ва котибият бош мутахассиси С. Бекҳайдарова «Бўзачи» маҳалласидаги сув иншооти фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш давомида иншоотнинг техник ҳолати, ичимлик суви сифати, таъминот узилишларининг олдини олиш чоралари кўздан кечирилди. Иншоотда сувни тозалаш учун уч босқичли фильтрлаш тизими ҳамда 40 кВт қувватли қуёш панели ўрнатилгани қайд этилди.
Ўрганишда аҳолига сифатли ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш ва иншоотнинг барқарор ишлашини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.