Ангорда депутатимиз илгари сурган ташаббус натижасида аҳолига қулайлик яратилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Одилжон Иминов Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида депутатлик ўрганишлари олиб борди.

Ўрганишлар давомида партиянинг туман Кенгаши вакиллари, депутатлар ва туман ҳокими билан биргаликда “Янги турмуш” маҳалласи, Ат-Термизий кўчасида барпо этилган ҳамда фойдаланишга топширилган пиёдалар ерусти йўлаги орқали аҳоли учун яратилган қулайликлар билан танишди.

Мазкур ерусти йўлаги транспорт воситалари қатнови юқори бўлган “Ангор келажаги савдо комплекси” МЧЖ ва “Ванора” савдо мажмуаси оралиғида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қурилган.

Маълумот ўрнида: мазкур лойиҳа учун 1 млрд. 648 млн. сўм маблағ депутатимиз, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Одилжон Иминов томонидан, лойиҳа доирасида долзарб деб топилган объектларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилди.

Таъкидлаш керакки, депутатларимиз томонидан бу каби инфратузилма лойиҳаларининг илгари сурилиши ҳудудларда аҳолининг турмуш шароити ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш