Тахиатошда “Кўриш бахти” лойиҳаси ўтказилди
Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгаши ташаббуси билан малакали кўз касалликлари бўйича мутахассислар томонидан “Кўриш бахти” лойиҳаси доирасида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.
Унда турли кўз касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олиш назарда тутилган бўлиб, малакали офтальмохирург ва офтаметрик ҳамширалар иштирокида аҳолига самарали текширув натижалари тақдим этилди. Лойиҳа давомида 150 нафардан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда уларга шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Тадбирда туман Кенгаши депутатлари ва партия гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этдилар.