Депутатимиз тупроқ йўллар муаммосига ечим изламоқда

 

Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Р.Расулов “Каттақўрғон” маҳалласига бориб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида Ойбек кўчасида яшовчи фуқаролар депутатга ички йўллари тупроқ эканлигини, айниқса, баҳор-куз мавсумидаги ёғингарчиликлар вақтида бу кўчаларда ҳаракатланиш пиёдалар нафақат пиёдалар, балки автотранспорт воситалари учун катта қийинчиликлар туғдираётганини билдиришди.

Депутат масалани жойига чиқиб ўрганди ва мутасадди ташкилотларга депутат сўрови юборди. Сўровда йўлларнинг ҳозирги ҳолати суратлар асосида илова қилиниб, аҳолини қийнаб келаётган масалага ижобий ечим топиш сўралган.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш