Депутат ташаббуси билан мурожаат ижобий ҳал этилди
Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши депутати М.Хайруллоев томонидан туман “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига юборилган депутатлик сўрови асосида муҳим масалага ечим топилди.
Гап шундаки, депутатимизга Вобкент туманининг Пахтакор қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Анвар Ҳакимов томонидан унинг таъмирталаб ҳолга келган ногиронлик аравачасини янгисига алмаштириш бўйича мурожаат бўлган эди.
Мурожаатга асосан юборилган депутатлик сўрови натижасида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан янги, сайр қилишга мўлжалланган ногиронлик аравачаси олиб берилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.