Депутатнинг саъйи-ҳаракати билан кўприк янгидан қуриладиган бўлди
Партиямиз Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Алишер Халилов “Озод” маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида маҳалла аҳолиси ҳудудда жойлашган эски кўприкнинг носозлиги, айниқса куз-қиш мавсумида бу муаммога айланишини маълум қилишди.
Депутат дарҳол туман мутасаддилари ва масъул идоралари билан боғланиб мавжуд вазиятни муҳокама қилди. Натижада кўприк янгидан қурилиши ва аҳолига қулай муҳит яратилишига келишиб олинди.