Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

 

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий хизматлар ва реабилитация воситалари билан таъминлаш, уларнинг сифатли таълим олиши ҳамда муносиб иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда партия гуруҳи раҳбари Б. Ташевнинг ҳисоботи ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси шўъба мудири Н. Улуғбердиевнинг ахбороти тингланди.

Муҳокамаларда инклюзив таълимни ривожлантириш, ногиронлиги бўлган болалар учун таълим муассасаларида зарур шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, инклюзив таълим жорий этилган мактабларда тўсиқсиз муҳитни шакллантириш, пандуслар ва мослаштирилган санитария хоналарини ташкил этиш, коррекцион машғулотлар учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни малакали педагоглар ва мутахассислар кўмагида таълимга жалб этиш масаласи кўтарилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация воситалари билан ўз вақтида таъминлаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва уларнинг меҳнат фаолиятида иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, инклюзив таълим сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш