Депутат таклифи асосида кўча инфратузилмаси яхшиланди
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати З. Ўзбекова томонидан Косиблар маҳалласидаги «Янги Ўзбекистон» массиви Яккабоғ кўчасининг ҳолати ўрганилиб, уни асфальтлаш зарурати аниқланган эди.
Депутат ушбу масала юзасидан туман Кенгашига таклиф киритди. Натижада кўчани асфальтлаш ишлари халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 2026 йил 3 мартдаги VII-20-18-8-110-K/26-сонли қарори билан тасдиқланган манзилли дастурга киритилди.
Бугунги кунда қарор ижроси таъминланиб, Яккабоғ кўчаси асфальтланди.
Бу каби ишлар аҳоли мурожаатлари ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш ҳамда қарорлар ижросини депутатлик назорати орқали кузатиб бориш муҳимлигини кўрсатади.