Янгийўлда эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди

 

Партиямиз Янгийўл тумани кенгаши депутати А.Юлдашов ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказди.

Ушбу тадбир доирасида туманнинг турли маҳаллаларида истиқомат қилувчи 40 та оғир шароитдаги оила аниқланиб, уларга 13 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ёрдам тўпламлари етказиб берилди.

Депутат нафақат моддий қўллаб-қувватлаш, балки оилаларнинг келгусида мустақил даромад топиш имкониятларини ошириш масаласи ҳам эътибор қаратди. Шу мақсадда ҳар бир оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларига касб-ҳунар ўрганиши учун бепул таълим ваучерлари топширилди. Мазкур ваучерлар орқали фуқаролар компьютер саводхонлиги ва болалар массажи йўналишларида қисқа муддатли ўқув курсларида бепул таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.

Бундай хайрли ташаббуслар эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифати ва доимий даромадга эга бўлишига имконият яратади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш