Пахтаободда эҳтиёжманд аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
Партиямиз Пахтаобод туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 54-поликлиникада ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакилларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида “Саломатлик акцияси” лойиҳаси ташкил этилди.
Тиббий кўрикда “Соғлом авлод учун” вилоят бирлашмасининг гинеколог, терапевт, невропатолог ва болалар шифокорлари каби олий тоифали мутахассислар иштирок этди.
Кун бўйи давом этган тиббий кўрикда 57 нафар аёл ва 15 нафар болалар бепул текширувдан ўтказилди. Касаллик аниқланган беморларга турли даражада ёрдам ва бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди. Жумладан, 8 нафар аёлга даволаниш учун йўлланма берилди. Баъзи беморларга 6 турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди.