200 нафарда ортиқ аёллар бандлигини таъминлаган корхонада ўрганиш олиб борилди

Партиямиз Андижон туман кенгаши масъуллари 200 нафардан ортиқ аёллар бандлигини таъминлаган “АЛ-АРД” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, у ерда меҳнат фаолиятини юритаётган хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан танишишди.
Корхонада ишлаётган аёллар иш берувчилардан мамнун эканликларини, маошлари вақтида берилаётганини таъкидлашди.
Бундан ташқари ходимлар корхона мутасаддилари томонидан байрамлар арафасида бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, совға-саломлар тарқатилишини, қулай ва замонавий меҳнат шароитлари яратилганини айтиб ўтишди.
Ўрганиш якунида Халқ демократик партияси сафига кириш истагини билдирган бир гуруҳ аёллар партиямиз сафига қабул қилинди.