Депутат 30 дан ортиқ мурожаатларни ўрганди
Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати М.Жумаева “Ҳазортут” ва “Ҳофизработ” маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул жараёнида 30 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, тиббиёт, имтиёзли кредит олиш, моддий ёрдам тайинлаш ва кадастр билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлди.
Депутат аксарият мурожаатларни жойида ҳал этди. Масалан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Ш.Асадованинг қизларини давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш бўйича мурожаатига шу куннинг ечим топилди.
Муддат талаб этадиган масалалар бўйича эса тегишли ташкилотларга депутат сўровлари юборишга қарор қилди.