Депутатлик гуруҳимиз спорт мактабида ўрганиш олиб борди

 

Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз аъзолари туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўрганиш олиб борди.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда мактабда 100 нафардан ортиқ ёшлар спортнинг кураш тури бўйича шуғулланиб келмоқда.

Ўрганиш жараёнида Кураш зали 70 йилдан буён фаолият юритиб келаётгани, айни пайтда эса тамоман эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди. Залнинг ёритиш, иситиш, хавфсизлик ва санитария талабларига умуман жавоб бермаслиги аниқланди.

Депутатлик гуруҳимиз аъзолари ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотлар билан боғланиб, спорт мажмуасининг қайта таъмирланиши бўйича таклифлар ишлаб чиқишга қарор қилишди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш