Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Санобар Хўжамуротовага "Аёқчи" МФЙда яшовчи аҳоли томонидан Саломатлик кўчасига ШПС аралашмасини ётқизиш масаласида мурожаат келиб тушган эди.
Ҳолатни бориб ўрганган депутат фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган “Саломатлик” кўчасига ШПС аралашмаси ётқизиш масаласида масъул идораларга мурожаат қилган.
Депутат ва масъул идоралар ҳамкорлигида кўчага ШПС аралашмаси ётқизилди. Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, бу йўлнинг таъмирланиши маҳалла учун жуда муҳим бўлган. Сабаби, бунгача ҳудуддаги ўқувчилар ёғингарчилик мавсумида мактабга бориш учун айланма йўллардан фойдаланган. Куннинг иккинчи қисмида ўқийдиган ўқувчилар уйга қоронғуда қайтишига тўғри келган. Натижада кечки пайтлари ота-оналар фарзандларидан хавотир олиб кўчага чиқиб ўтиришган. Йўлнинг таъмирланиши натижасида масофа 1,5 кмга қисқарган.
Бу хайрли иш ўқувчиларнинг узоғини яқин қилиб, ота-оналар кўнглига хотиржамлик олиб келди.