Партия гуруҳи йиғилишида 4 ойлик рейтинг кўриб чиқилди

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги ЎзХДПдан сайланган депутатлар партия гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, деб хабар қилмоқда вилоят партия кенгаши ахборот хизмати.

Унда эҳтиёжманд аҳоли қатлами манфаатларини ҳимояси билан боғлиқ масалалардаги амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва иш услубини яхшилаш бўйича депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан бир қатор таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоят Кенгаши депутатларининг 2025 йил 4 ойлик рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари кўриб чиқилди. Унга кўра 60 нафар вилоят депутат ичида энг юқори натижа кўрсатган ЎзХДПдан сайланган депутат Феруза Раҳимова эътироф этилгани меҳнатлар самараси экани таъкидланди. Аммо бу билан чекланиб қолмай, ишларни янада жадаллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Партия гуруҳи кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш