Ўзбекистон ХДП ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти партия кенгаши ташаббуси билан Зангиота туманида «35 йил — халқ билан бирга» шиори остида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова, Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши бўлими бошлиғи Муҳсиддин Низомиддинов, партиянинг масъул ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, фаол ёшлар ҳамда бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этди.
Учрашувда мамлакатимиздаги ислоҳотлар, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар, ижтимоий адолат ва тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Очиқ мулоқот давомида ёшлар таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдирди. Депутатлар ва мутасаддилар саволларга жавоб бериб, билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбир доирасида 35 нафар ёш партия аъзолигига қабул қилинди. Шунингдек, фаол ва ташаббускор ёшларга эсдалик совғалари топширилди.