Андижон вилоятининг Бўстон туманида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, чиқинди контейнерлари билан таъминлаш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш масалалари юзасидан «Юксак орзу барака» МЧЖ Бўстон тумани филиали раҳбарига Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Тўйчиева томонидан депутатлик сўрови юборилган эди.
Сайловчилар мурожаатлари ва ҳудуддаги ҳолатни ўрганиш жараёнида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш графиги, махсус техника ва ишчи ходимлар билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, депутатлик сўровида ушбу масалалар кўтарилган.
Мазкур сўров юзасидан масъул ташкилот томонидан расмий жавоб хати тақдим этилди. Унда депутатлик сўровида кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани маълум қилинган.