Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Зокиржон Зоҳидов ва Шокиржон Аҳмедовлар томонидан ҳудудий масъуллар билан биргаликда туман марказидаги 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 2026–2027 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Хусусан, бугунги кунда 90 ўринга мўлжалланган, айни вақтда эса 107 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олаётган ушбу муассасанинг моддий-техник базаси, бино ва иншоотлари, гуруҳ хоналари ҳамда ёрдамчи хоналарнинг ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида бино таъмирталаб ҳолатда экани инобатга олиниб, уни капитал таъмирлаш имкониятларини таҳлил қилиш, шунингдек, техник ҳолатидан келиб чиқиб, мавжуд бино ўрнига замонавий талабларга жавоб берадиган янги мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш долзарб масала экани қайд этилди.
Жараёнда тумандаги 16-умумий ўрта таълим мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва қурилиш-реконструкция ишларнинг сифати кўздан кечирилди.
Ўрганишлар якунида масъул ташкилотлар билан биргаликда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шу билан бирга, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишларни ўз вақтида якунлаш юзасидан амалий тавсиялар берилди.