Андижонда “Ташаббусли бюджет”га жалб этиладиган лойиҳалар ўрганилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов парламент депутатларига берилган ваколатдан фойдаланиб, маҳалла аҳолиси учун энг зарур бўлган лойиҳани аниқлаш мақсадида Андижон вилоятининг Избоскан туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида иштирок этган, лекин етарлича овоз тўплай олмаган лойиҳаларни жойига бориб ўрганди.

Хусусан, “Марказ” маҳалласида асфальтланиши зарур бўлган жами 3,4 км узунликдаги йўлларни кўздан кечириб, маҳалла раиси ва шу ерда яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Сўнг тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида қурилиши зарур бўлган очиқ ўйингоҳ учун ажратилган жойни ҳам бориб кўрди.

Айни вақтда депутатимиз томонидан аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қиладиган ва амалга оширилиши долзарб бўлган лойиҳаларни аниқлаш мақсадида ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш