Фуқаролар мурожаатлари депутат эътиборида
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашидаги ЎзХДП депутати Нозигул Жўраеванинг навбатдаги сайёр қабули Когон туманининг Ўртачўл маҳалласи ҳудудида ўтказилди.
Қабул давомида маҳалла аҳолиси томонидан ижтимоий ва маиший масалалар, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш, коммунал хизматлар ҳамда бошқа муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Депутат ҳар бир мурожаатни тинглаб, масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни ҳал этиш имкониятларини ўрганди. Айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар ва масъул мутасаддиларга вазифалар белгиланди.
Шунингдек, мурожаатларни қонуний ва адолатли ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда аҳоли билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди.