Чинорли ва Саид-ота маҳаллаларини боғловчи темир кўприкни янгилаш керак

 

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги депутатимиз Муҳсиддин Низомиддинов Паркент тумани Чинорли маҳалласи аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар асосида ҳудудда жойлашган темир кўприк ҳолатини кўздан кечирди. Ўрганишда туман ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этди. Мазкур темир кўприк 1990 йилда ҳашар усули билан қурилган бўлиб, у Чинорли ва Саид-ота маҳаллаларини боғлаб туради. Лекин кўприк бугунги кунда авария ҳолатига келиб қолгани ҳақида фуқаролардан мурожаат келиб тушган.

Депутат ва масъуллар томонидан кўприкнинг техник ҳолати, мустаҳкамлиги ҳамда аҳоли учун хавфсизлик даражаси атрофлича кўздан кечирилди.

Депутат ва масъуллар аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш мақсадида кўприкни қайта қуриш ва унинг атрофини ободонлаштириш керак, деган хулосага келишди.

Мазкур кўприк қайта қурилиб, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит таъминланмагунча депутат мазкур масаланинг ижросини назорат қилишини маълум қилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш