Депутатимиз Конимехда учрашув ўтказди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Иба Наризова Навоий вилояти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев билан биргаликда “Зафаробод” маҳалласида аҳоли вакиллари, кексалар ва ёшлар билан учрашди.

Мулоқотда мамлакатнинг 2026 йил биринчи ярим йилликдаги ижтимоий-иқтисодий натижалари ҳамда янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги муаммоларни манзилли ҳал этиш ва давлат хизматлари самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Депутат, шунингдек, маҳалладаги хотин-қизларнинг яшаш шароити, уларнинг бандилигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилган имкониятлар билан танишди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан коммунал хизматлар, инфратузилма, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид мурожаат билдирилди. Депутатимиз ҳар бир масалани мутасаддилар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўришини билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш