Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида хавфсизлик масалалари ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз депутати Қизилгул Қосимова ҳамда Ўзбекистон ХДП Оҳангарон шаҳар кенгаши раиси Г. Касимова томонидан шаҳардаги 3-, 6- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ёнғин, электр, санитария ҳамда умумий хавфсизлик талабларига риоя этилиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида муассасаларда болалар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Жумладан, 6-сонли ДМТТда канализация тизими, 3-сонли ДМТТда таъмирталаб ҳолатлар ҳамда хавфсизлик тизимига оид камчиликлар аниқланиб, 7-сонли ДМТТдаги хавфсизлик масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинди. Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилиб, мавжуд масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга мурожаатлар юборилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш