Партиямиз Элликқалъа туман кенгаши ташаббуси билан туманнинг “Бўстон” маҳалласида жойлашган Оилавий поликлиникада “Соғлом жамият — кучли давлат” шиори остида бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Кўрикда туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда оилавий поликлиниканинг олий тоифали шифокорлари аҳоли вакилларини чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказиб, уларга керакли тавсия ва тиббий ёрдамлар кўрсатишди.
Жумладан, 10 нафар фуқарога Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш учун йўлланма, 18 нафар фуқарога стационар ва амбулатор даволаниши учун йўлланма берилган бўлса, 110 нафар фуқарога 18 турдаги бепул дори-дармон воситалари бепул берилди.
Бундай бепул, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар нафақат ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини балки, ёш болалар, ёши катта авлод вакилларининг ҳам саломатлигини мустаҳкамлашга, касалликларни эрта босқичда аниқлашга ва соғлом турмуш тарзини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга хизмат қилади.