Ҳудудий ташкилотларимиз фаолияти ва мурожаатлар ижроси ўрганилмоқда

 

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши масъулларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудудий кенгашларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан қандай таъсирчан механизмлар амалга оширилаётгани, шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари самарадорлиги ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида олиб борган ўрганишларда партия депутатлик бирлашмаларининг фаолияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда йўлга қўйилган янгича механизмларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.

Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш партиямиз устувор вазифаларидан биридир. Шу сабабли ҳудудий кенгашлар ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик қабуллари, сайёр учрашувлар ҳамда депутатлар иштирокидаги очиқ мулоқотлар орқали фуқаролар мурожаатларига ижобий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш