Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги депутати А.Орипов, Олтинсой туманидаги туман Кенгашидаги депутатимиз Х.Хужақулов ҳамда партиямиз туман кенгаши раиси О.Авазовлар “Экраз” маҳалласида жойлашган 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш олиб боришди.
Ўрганиш жараёнида муассасанинг ободонлаштириш ишлари, моддий-техник таъминоти, тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг сифати ва инфратузилма ҳолати, болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш ва педагог ходимларни қўллаб-қувватлаш ишлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, муассаса ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ташкилот фаолиятини янада самарали ташкил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида ҳам уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.