Бухорода депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди

 

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Гулҳаё Хайдарова ўз сайлов округида фуқаролар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказди.

Унда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши котибияти мудири Шамсиддин Яшиев, тегишли ташкилотлар ва масъул идоралар вакиллари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.

Мулоқот давомида ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш тизимини яхшилаш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, ободонлаштириш ва коммунал хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида кўтарилган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш белгиланди. Мурожаатлар ижроси депутатлик назоратига олиниб, уларнинг ечими бўйича мониторинг олиб борилиши таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш