Депутат сўрови натижасида сув иншоотининг техник ҳолати яхшиланди

 

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати М. Низомиддинов томонидан аҳоли мурожаати асосида Паркент тумани Номданак қишлоғи “Обод” ва “Чинорли” маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келаётган сув иншоотининг техник ҳолатини яхшилаш юзасидан юборилган депутат сўрови амалий натижа берди.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Паркент тумани филиали мутахассислари томонидан сув иншоотидаги мавжуд сув йиғиш резервуари (металл сиғим) жорий таъмирдан чиқарилди. Насос биноси тўлиқ таъмирланди, бетонлаш ишлари бажарилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Натижада ҳудуддаги сув иншоотининг техник ҳолати сезиларли даражада яхшиланиб, аҳоли барқарор ва сифатли ичимлик суви билан таъминланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш