Нукусда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Нукус шаҳридаги 56-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида муассаса ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, хизмат кўрсатиш сифати, мавжуд шароитлар, шунингдек, тизимдаги муаммолар муҳокама қилинди. Муассасада болалар хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жорий ҳолат ўрганилди ва кузатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.