Избоскан туманидаги боғча ҳолати белгиланган стандартларга тўғри келмайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Нурматов Андижон вилояти Избоскан туманидаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.
3-ДМТТ ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган, кейинчалик мослаштирилган бинода фаолият кўрсатмоқда. 90 ўринга мўлжалланган бинода ҳозирги кунда 150 нафар бола тарбияланмоқда. Мазкур бино туманнинг 2027 йилги таъмирлаш дастурига киритилган.
Фотолавҳалардан кўриниб турибдики, муассасанинг бугунги ҳолати ижтимоий нормалар, санитария ва хавфсизлик қоидаларига тўлиқ жавоб бермайди.