Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова Оҳангарон шаҳридаги 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганиш давомида муассаса ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, хизмат кўрсатиш сифати, аутсорсинг тизимидаги мавжуд шароитлар, шунингдек, тизимдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Ўрганишлар давомида ушбу таълим ташкилотидаги болалар хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида, хусусан, сифатли тайёрлаш ва сақлашга доир камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар қўйилди.
Шунингдек, депутат ушбу ўрганишлар Ўзбекистон ХДП фракциясининг иш режасига кўра, республиканинг барча ҳудудларида мактабгача таълим муассасаларининг жорий ҳолатини ўрганиш тадбирлари доирасида амалга оширилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.