Ёшларда давлат бошқаруви, қонунчилик, парламент фаолияти, сайлов тизими ва фуқаролик жамияти институтлари ҳақидаги билимларни чуқурлаштириш ва соғлом сиёсий рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида наманганлик фаол ёшларни бирлаштирган “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири бўлиб ўтди.
2 та шарт асосида ташкил этилган мазкур турнирда 36 нафар ёшлар 6 та жамоа таркибида иштирок этдилар. Беллашув жараёнлари қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлиб, иштирокчилар ўз фикрларини асосли далиллар билан ҳимоя қилдилар, сиёсий атамалар ва реал ҳаётий вазиятларга оид саволларга жавоб бердилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоалар холис ва адолатли баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, “Вавилона” жамоаси турнир ғолиби бўлди. “Ибтидо” жамоаси II ва “Урфон” жамоаси III ўринга муносиб кўрилди.
“Сиёсатдаги ёшлар” турнири Наманган ёшлари учун билим, тажриба ва сиёсий тафаккур майдонига айланди.