Депутат сўрови ижроси таъминланмоқда
Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши депутати Ш. Худаяров Гурлан шаҳарчаси аҳолиси мурожаатларини ўрганиб, 4 та бир-бирига туташ маҳаллалар ҳудудидан ўтувчи “Хизир эли” каналининг айрим қисмлари кўмилиб қолганлиги сабабли, баҳор-ёз мавсумида сув ўтишида муаммолар юзага келаётгани ҳолати юзасидан туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМга депутат сўрови юборган эди.
Айни кунларда канал бўйлаб қазиш ҳамда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ишлар якунига етгач, каналнинг сув ўтказувчанлиги яхшиланиб, ҳудуддаги суғориш тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади.