Андижонлик депутатимиз ташаббус кўрсатди

 

Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши депутати Д. Каримов тумандаги “Муробод” маҳалласи фуқаролари томонидан ҳудуддаги ичимлик суви минорасига лойқа тиқилиб қолганлиги, бунинг натижасида сув сиғими камайиб, аҳолига етарлича сув етказиб берилмаётганлиги бўйича қилинган мурожаатни жойига чиқиб ўрганди.

Айни кунларда мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли мутахассислар жалб қилиниб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш