Депутат уйма-уй юриб учрашувлар ўтказди

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Шерали Мамадецоев Ховос туманидаги “Бунёдкор”, “Обод турмуш”, “Гулбаҳор”, “Мустақилликнинг 25-йиллиги”, ҳамда “Оқчангал”маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ҳамда ёрдамга муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашди.

Учрашувлардан асосий мақсад фуқароларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни бевосита жойига бориб ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди. Мулоқотлар давомида бандлик, уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизматдан фойдаланиш, ижтимоий нафақа ва субсидия масалалари юзасидан мурожаатлар тингланди.

Ҳар бир хонадонда кўтарилган масалалар атрофлича қайд этилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чоралар кўрилиши таъкидланди. Айрим муаммолар жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса депутат назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш