Депутат фуқароларнинг мурожаатини ҳал қилишга киришди

 

Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгашидаги депутатимиз Ферузахон Қодирова “Устоз” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Маҳалла аҳолиси “Барҳаёт” кўчасидаги йўлнинг 500 метр қисмига махсус пиёдалар йўлагини қуриш зарурлигини билдирди. Сабаби бу кўчада 2000 нафардан зиёд ўқувчи таълим оладиган 1-умумтаълим мактаби, шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси ва Тез ёрдам маркази жойлашган. Лекин шу вақтгача пиёдалар йўлаги йўқлигидан фуқаролар ҳаёрини хавфга қўйиб ҳаракатланишган.

Депутат мазкур масала бўйича масъул идоралар билан боғланиб, муаммога ижобий ечим топишини билдирди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш