Депутат аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиб, муаммоларга ечим топишга киришди
Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Ў.Носиров ўзи сайланган 12-Қўштепа сайлов округидаги “Тошлоқ” маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатларини қабул қилди.
Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган масалалар жойида ўрганилди.
Хусусан, маҳалла ички йўлларининг ҳолати, кўчаларни тунда ёритиш, шунингдек, аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Кўтарилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.