Депутатимиз М.Ўразалиева Зомин туманида жойлашган Спорт мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Депутат спорт мактаби раҳбарияти ва масъул ходимлар билан суҳбатлашиб, спорт соҳасини янада ривожлантириш, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.
Спорт мактабидаги машғулот заллари, спорт жиҳозларининг ҳолати, ўқув-машғулот жараёнининг ташкил этилиши, шунингдек, ёш спортчилар учун яратилган қулайликлар атрофлича кўздан кечирилди.
Мавжуд инфратузилма имкониятлари, таъмирталаб жойлар ҳамда спорт турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган айрим муаммолар жойида ўрганилди.
Шунингдек, спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.