“Энг фаол депутат” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Энг фаол депутат” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

“Ташаббус ва ғояларимиз мустақил, янги Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ташкил этилган танловдан кўзланган мақсад — “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида, хусусан “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш, партия Сайловолди дастури ижросини таъминлашда депутатлик корпуси салоҳиятини кучайтиришдан иборат.

Танловни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов очиб берди.

Кўрик-танловда туман ва шаҳар босқичи ғолиблари аҳоли муаммоларини ҳал этиш самарадорлиги, сиёсий ҳозиржавоблик ҳамда муаммоларга ечим топиш бўйича ўз билим ва тажрибаларини намойиш этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Хўжайли туман Кенгаши депутати Наргиза Примбетова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Чимбой туман Кенгаши депутати Хамза Абдижалиев ҳамда Тахтакўпир туман Кенгаши депутати Тимур Жусиповга насиб этди. Учинчи ўринни эса Нукус туман Кенгаши депутати Рахат Пурханов, Қонликўл туман Кенгаши депутати Хурлиман Отамбетова ва Тахиатош туман Кенгаши депутати Юсупбай Абдисадиковлар эгаллади.

Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш